Зоминда биринчи бор ультрамарафон ўтказилди

    Спорт 29 июн 2021 991

    Зомин туманидаги биринчи маротаба ультрамарафон – «Zaamin-Ultra» халқаро беллашувлари бўлиб ўтди.

    Денгиз сатҳидан 2 минг 400 метр баландликдаги осмонўпар тоғ ҳудудида бўлиб ўтган ультрамарафон «Samarkand Half Marathon» доирасида ташкил этилган бўлиб, уч босқичли мусобақанинг дастлабки босқичи саналади.

    Нафақат марафон, шу билан бирга ушбу спорт, мусиқа ва санъат фестивали

    Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда 13 давлатдан 700 нафарга яқин профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этди.

    Марафоннинг иккинчи босқичи маданият, замонавий санъат ва спорт фестивали – «New Star» номи билан жорий йилнинг 1-5 сентябрь кунларида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

    Учинчи босқич эса Жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

    Спорт беллашувларидан ташқари лойиҳа доирасида концерт дастурлари, шунингдек, маданий ва кўнгилочар тадбирлар ҳам кўзда тутилган.

    Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, маданий туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон аҳолиси, шу жумладан, ёш авлодни фаол спорт турлари билан шуғулланишини таъминлашдан иборат.

    Анъанавий марафон масофаси 42 километр 195 метрдан иборат бўлиб, Зоминдаги беллашув 50 километр масофага ўтказилгани сабаб ультрамарафон дея аталди.

    Маълумот учун: ультрамарафонлар бутун дунёда ўтказилиб, ҳар йили унда 70 мингдан зиёд профессионал ва ҳаваскор спортчи иштирок этади, деб хабар беради Uzbektourism.uz Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates