Зулфия таваллудининг 109 йиллиги нишонланди

    Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллудининг 109 йиллиги маданият ва жамоатчилик вакиллари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси иқтидорли талабалари томонидан кенг нишонланди.

    Талабаларнинг Зулфия ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид маълумотлар асосида тайёрлаган кўргазмали материаллари йиғилганларда катта таассурот қолдирди ва эътироф этилди.

    Академияда ижодкор талаба қизларни рағбатлантириш мақсадида Зулфияхоним номидаги стипендия ва нишони, турли номинациялар таъсис этилган. Ҳар йилгидек бу йил ҳам Зулфияхоним издошларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Тиббий билимлар хазинасини маънавият ва маърифат дурдоналари билан бойитиб бориш бўлғуси тиббиёт ходимларининг келгуси фаолияти учун жуда муҳим. Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида Зулфияхоним ижодининг тарғиб этилиши, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши шу мақсадга хизмат қилади.

    Адиба АБДУРАИМОВА,

    Тошкент тиббиёт академияси талабаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates