Илм ва табиат уйғунлигида барпо этилган “Илм-маърифат боғи”
Бугунги кунда таълим, фан ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Бу йўналишдаги энг илғор ташаббуслардан бири – Қорақалпоқ давлат университети ҳудудида барпо этилган “Илм-маърифат боғи”дир. Мазкур боғ Наманган давлат техника университети ташаббуси ва илмий ёндашуви асосида ҳаётга татбиқ этилди.