Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка қарши миллий жавоб бериш тизими мустаҳкамланмоқда

    Фикр 10 декабр 2025 167

    Жорий йилнинг 10 декабрь куни «AZIMUT Grand Hotel Toshkent” меҳмонхонасида Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши миллий жавоб бериш тизимини кучайтиришга бағишланган юқори даражадаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирда рақамли хавфсизлик ва технологиялар орқали амалга оширилаётган зўравонлик шаклларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Давра суҳбати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ЮНФПА, Олий Мажлис Сенати ва Буюк Британия Ҳамкорлигида ташкил этилди. Унинг мақсади — хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига миллий жавоб механизмларини мустаҳкамлаш, хусусан, рақамли зўравонликка қарши курашни кучайтиришдан иборат.

    Тадбир “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” халқаро кампаниясининг Ўзбекистондаги якуний босқичи сифатида, Инсон ҳуқуқлари куни — 10 декабрь муносабати билан ўтказилди. Унда сиёсатчилар, давлат ва нодавлат тузилмалар, фуқаролик жамияти вакиллари, ОАВ ходимлари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этди.

    Бу йилги UNiTE кампанияси “Барча хотин-қизлар ва қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашинг” шиорига эга. У рақамли таҳдидлар — онлайн-тақиб, киберсталкинг, интим материалларнинг ноқонуний тарқатилиши ва доксинг каби ҳолатларга жамоатчилик эътиборини кучайтирди.

    Тадбирда сўзга чиққан Сенат, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ЮНФПА ва Буюк Британия Элчихонаси вакиллари ҳукуматнинг жабрланувчиларни ҳимоя қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва профилактик чораларни кучайтиришга содиқлигини таъкидладилар.

    Мулоқотда идоралараро мувофиқлаштириш механизмларининг ишга туширилиши, жабрланувчилар учун хизматларнинг кенгайиши ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ЮНФПА ва Сенат томонидан ўтказилган рақамли зўравонлик бўйича ҳуқуқий таҳлил натижалари муҳокама қилинди.

    Экспертлар миллий йўналтириш тизимида хавф таҳлили, мониторинг ва баҳолашни яхшилайдиган янги инструментларни тақдим этдилар. Бу, ўз навбатида, зўравонликка учраган аёлларга кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Тадбир давомида ЮНФПАнинг глобал “BodyRight” кампаниясининг Ўзбекистонда расмий ишга туширилгани эълон қилинди. Кампания рақамли розилик, танавий автономия ва ҳар бир хотин-қизнинг онлайн зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқини илгари суришга қаратилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар, ёшлар билан ишлаш ва ахборот тарқатиш орқали лойиҳа рақамли хавфсизликни мустаҳкамлашни мақсад қилади.

    Тадбир давлат органлари, ижтимоий ҳимоя муассасалари, фуқаролик жамияти, ОАВ, рақамли соҳада фаолият юритувчилар ҳамда халқаро ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.

    Зулхумор Акбарова

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates