Қасим-Жомарт Тоқаев: Парламент ислоҳоти учун конституциянинг 40 моддасига ўзгартиришлар киритилиши керак

    Қозоғистонда парламент ислоҳотини амалга ошириш учун мамлакат конституциясининг 40 моддасига ўзгартиришлар киритилиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида маълум қилди.

    “Ўзгартиришлар асосий қонуннинг 40 га яқин моддасига тааллуқлидир. Шундан сўнг камида 10 та конституциявий қонун ва 50 дан ортиқ кодекс ва қонунлар мувофиқлаштирилиши керак. Бу жараён моҳиятан янги конституциянинг қабул қилиниши билан қиёсланади. Шубҳасиз, бу ишни бир вақтнинг ўзида якунлаб бўлмайди. Бу борада пухта тайёргарлик кўриш талаб этилади”, деди у.

    Унинг сўзларига кўра, ислоҳот мамлакат тақдирига бевосита дахлдор бўлиб, бир палатали парламентга ўтиш халқаро тенденцияларига мос келади, деб хабар берди report.az.

    “Кучли президент, нуфузли парламент ва ҳисобдор ҳукумат” концепциясидан келиб чиққан ҳолда, давлатимизни тубдан модернизация қилиш стратегиясини давом эттириш муҳим. Шу тариқа, мамлакатимизда президентлик бошқарув тизими долзарблигича қолади”, деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates