Бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.
2024 йил январь апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15% ошган.
2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган.
Булар, Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Остона, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шахрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар.