«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати маълум қилишича, шу йилнинг 18 сентябрдан 5 октябргача Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари орасидаги қисмида 110 кВ ли ер ости электр кабелларини ўтказиш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, 2, 11, 12, 40, 45, 47, 67, 77, 80, 94, 106, 140-сонли йўналишларда автобус суратга кўрсатилганидек ҳаракатланади. Кечикишлар эҳтимоли мавжуд.