Муаллифларнинг таъкидлашича, пластик идишдаги сув кўпинча водопровод суви учун талаб қилинадиган қатъий сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермайди. Олимлар сувнинг, айниқса, пластик идишларда узоқ вақт сақланганда ёки юқори ҳарорат таъсир кўрсатганда мазкур идишлардан кимёвий моддалар ажралиб чиқишини таъкидлашди. Мисол учун, бу гормонал тизимни бузадиган микропластиклар бўлиши мумкин.
Таҳлил қилиш учун олимлар турли манбалардан тўпланган сув сифати маълумотларидан фойдаланишди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, пластик идишдаги сув намуналарида 10 фоиздан 78 фоизигача микропластиклар ва фталатлар ва бисфенол А каби бошқа ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлиб, улар оксидловчи стресс ва юрак-қон томир муаммоларини келтириб чиқариши мумкин.
Тадқиқот шунингдек, пластик идишларнинг атроф-муҳитга етказадиган зарарини ҳам кўрсатди. Олимларнинг фикрига кўра, пластик идишларнинг атиги 9 фоизи қайта ишланади, қолганлари полигонларда ёки океанларда қолиб кетади ва у ерда улар иккинчи энг кенг тарқалган ифлослантирувчи моддаларга айланади. Пластик ишлаб чиқарилиши ва утилизацияси иссиқхона газлари эмиссиясига сезиларли ҳисса қўшади, деб хабар беради lenta.ru.
Тадқиқот муаллифлари, айниқса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни чеклаш ва хавфсиз водопровод суви инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кўпроқ чоралар кўришга чақирмоқда. Бу нафақат атроф-муҳитга таъсирни, балки соғлиқ учун хавфларни ҳам камайтиради.