баннер
29 мар 2025
02:47

    “Тошкент – Андижон” ва “Тошкент – Самарқанд” пулли йўлларнинг қурилиши 2025 йилда бошланади

    Пулли йўл ҳисобига Тошкентдан Андижонга бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Йўл транспорти ҳодисалари эса 40 фоизгача камайиши кутилмоқда.

    “Тошкент – Андижон” ва “Тошкент – Самарқанд” пулли йўлларнинг қурилиши 2025 йилда бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Ўзбекистон 24”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Жаҳон банки кўмагида янги «Тошкент – Андижон» тезюрар автомагистралини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.

    Шунингдек, «Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони» участкасини қуриш ишларини амалга ошириш юзасидан хусусий шерикни аниқлаш бўйича жорий йилнинг 22 январь куни эълон қилинган тендерга кўплаб етакчи хорижий компаниялар қизиқиш билдирмоқда.

    Участканинг лойиҳавий тавсифи:

    • 1А тоифасидаги 6 та ҳаракат полосали участка — 138 км
    • 1А тоифасидаги 4 та ҳаракат полосали участка — 33 км (тоннель қисми)
    • Туннеллар сони: 10 та, шу жумладан энг узуни — 6,7 км

    Лойиҳанинг амалга оширилиши қулай ҳаракатланиш шароитларини таъминлайди, йўл ҳаракати хавфсизлигини оширади ва ҳудудлараро логистика жараёнларини сезиларли даражада тезлаштиради.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишганди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech