Катта гапирган ака-ука "жойни" топди

    Сурхондарёда «ГАИ»ни ҳақорат қилган ака-ука қамалди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

    Шу йилнинг 26 июнь куни Денов туманида икки ака-ука хизматга жалб этилган ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармай, қасддан ҳуқуқбузарлик содир этган.

    Шунингдек ака-укалардан бири ГАИ ходимига «Қўлингдан келганини қил» дея бақирган. Шундан сўнг шу кунни ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва уларнинг ҳаракатига нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилди.

    Ҳолат юзасидан суд қарори билан ака-ука Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик), 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 135 моддаларида (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates