Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 891 нафар шахс судланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилшича, Судланганларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 718 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланиб, уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.









