Қайд этилишича, мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастур бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Ҳамюртларимиз финалгача бўлган йўлни мардонавор босиб ўтиб, дастлаб Тожикистон, сўнг Корея Республикаси жамоаларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Афсуски, чемпионлик баҳсида дзюдо ватани бўлмиш Япония термасига 1:4 ҳисобида имконият бой берилди ва спортчиларимиз кумуш медаль билан мусобақани якунлашди.









