Ўзбекистон ядровий фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича ХАЭА билан тажриба алмашади

    Бугун Вена шаҳрининг Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) қароргоҳида Ўзбекистоннинг ядровий инфратузилмасини ривожлантиришга оид Интеграциялашган иш режаси (IWP) доирасида маслаҳатлашув йиғилиши ўз ишини бошлади.

    Йиғилишда ХАЭА томони вакиллари ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ёқуббеков раҳбарлигидаги делегация иштирок этмоқда.

    Учрашув доирасида Ўзбекистон томонидан мамлакатда ядро энергетикаси соҳасини ривожлантиришга қаратилган миллий стратегия, амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар ва кадрлар салоҳиятини юксалтиришга оид Миллий ҳаракат режаси юзасидан тақдимот қилинди.

    Йиғилиш иштирокчиси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бердиевнинг ЎзАга маълум қилишича, тақдимот чоғида қонунчилик базаси, жамоатчиликни хабардор қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида атрофлича ахборот берилди.

    – ХАЭА мутахассислари Ўзбекистон билан амалий ҳамкорлик йўналишларини янада чуқурлаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Жумладан, техникавий кўмак, эксперт маслаҳатлари, таҳлиллар ва таълим дастурларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, 2022-2023 йилларда амалга оширилган ишларнинг натижалари сарҳисоб қилиниб, кейинги йиллардаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Шу билан бирга, кадрлар тайёрлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ядровий фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш каби муҳим йўналишларда тажриба алмашишга келишилди. Бу каби ҳамкорлик томонларнинг ушбу йўналишда яхши натижаларга эришиш иконини беради, – деди Б.Бердиев.

    Йиғилиш 6 май куни ҳам ўз ишини давом эттиради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates