Мазкур воқеа юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланишича, воқеа Москва шаҳрида фаолият юритувчи ООО “Антек“ қурилиш компаниясида содир бўлган.
Жанжал айрим ишчилар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабабли бригадир томонидан жарималар қўлланилганидан сўнг келиб чиққан ва ушбу можароли вазиятда иштирок этган шахслар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.
Жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан тасдиқланмаган, ноаниқ маълумотларни тарқатмаслик ва ишонмасликни, фақат расмий манбаларга таянишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.









