Москвада мигрантлар ўртасидаги жанжалда ўзбекистонликлар иштирок этмаган — Миграция агентлиги

    Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Миграция агентлиги расмий муносабат билдирди.

    Мазкур воқеа юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланишича, воқеа Москва шаҳрида фаолият юритувчи ООО “Антек“ қурилиш компаниясида содир бўлган.

    Жанжал айрим ишчилар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабабли бригадир томонидан жарималар қўлланилганидан сўнг келиб чиққан ва ушбу можароли вазиятда иштирок этган шахслар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.

    Жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан тасдиқланмаган, ноаниқ маълумотларни тарқатмаслик ва ишонмасликни, фақат расмий манбаларга таянишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates