Меморандум доирасида қуйидаги йўналишлар белгиланди:
- хорижий фуқароларнинг қонуний бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш;
- бандлик тизимидаги илғор тажрибалар билан ўзаро алмашиш.
Шунингдек, икки мамлакат мутахассислари меҳнат миграциясига оид қонунчиликни мониторинг қилиш, маълумот алмашиш ва қўшма маслаҳатлашувлар ўтказишни йўлга қўядилар.
Томонлар ўзбекистонлик фуқароларни Сербияда ишга қабул қилиш тартибини мувофиқлаштириш мақсадида техник баённома ишлаб чиқишни ҳам режалаштирган.








