Меҳнат шартномасига кўра, иш доимий ҳисобланади. Ойига 208 соатлик иш вақти белгиланган бўлиб, қўшимча ишланган ҳар бир соат учун алоҳида ҳақ тўланади. Ҳайдовчиларга ойига 2500–2700 евро миқдорида маош тўланади.
Иш берувчи томонидан турар жой, тиббий суғурта ва меҳнат шартномаси таъминланади. Номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар ва талаблар сўралади:
- 21 ёшдан 60 ёшгача бўлиши;
- хорижга чиқиш паспорти нусхаси;
- судланмаганлик ҳақида маълумотнома;
- CЭ тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- камида 6 ой иш тажрибаси;
- чип ва тахо карталарига эга бўлиш.
Номзодлар хорижда ишга жойлашиш учун Миграция агентлигининг «Хорижда иш» платформаси орқали рўйхатдан ўтиши лозим.








