Ўзбекистонлик ҳайдовчи ва қурилишда ишлайдиганларни Япония ишга таклиф қилмоқда

    Миграция агентлиги Япониянинг “Proud Partners” компанияси билан ҳамкорликда ҳайдовчилик ва қурилиш соҳалари бўйича иш ўринлари учун номзодлар қабул қилиш бошланганини маълум қилди.

    Лойиҳа доирасида иштирокчилар Япония томонидан ташкил этиладиган 6–8 ойлик бепул ўқув курсларидан ўтади.

    Танлов 1–2 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида офлайн суҳбат орқали ўтказилади. Ҳайдовчилар учун В–С тоифадаги гувоҳнома ва 21–35 ёш талаби белгиланган. Қурилиш соҳаси бўйича эса 18–35 ёшдаги, интизомли ва хавфсизликка риоя қилувчи номзодлар танловда иштирок этиши мумкин.

    Иш берувчи 1400–1600 АҚШ доллар маош, йил давомида икки марта рағбатлантириш, ишчи виза, авиачипта харажатларини қоплаш, тиббий ва ижтимоий суғурта тақдим этилиши қайд этилган.

    Номзодлар Миграция агентлигинингXorijda Ishплатформасида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates