Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинди

    Хавфсизлик 8 май 2025 663

    Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ва Оҳангарон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “Telegram” “PUBG” ўйини учун аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган шахс ушланди.

    Қайд этилишича, оҳангаронлик 20 ёшли йигит ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, "Telegram" орқали аккаунт сотиб олиш мақсадида номаълум шахснинг банк картасига 9 миллион сўм пул ўтказганини, аммо ваъда қилинган аккаунт берилгач, бир кундан кейин қайтариб олинганини маълум қилиб қонуний чора кўришни сўраган.

    Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қилмишни Навоий вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит содир этгани аниқланган ва у процессуал тартибда ушланган. У Telegramдаги турли каналларда эълон жойлаштириб, аккаунтларни сотиш баҳонасида фуқароларни чув тушириб, уларни бир кунга синов тариқасида фойдалантириб, кейин эса аккаунт паролларини ўзгартириб, пулларни ўзлаштириб келган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан 2005 й.т (Д.Ф) шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г“ банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates