Хитойда дунёдаги биринчи сунъий интеллект шифохона очилади

    Саломатлик 12 май 2025 708

    Пекиннинг Sinxua университети тўлиқ сунъий интеллект билан ишлайдиган дунёдаги биринчи шифохонага асос солди дея хабар бермоқда Medium нашри.

    Қайд этилишича, “Агент шифохонаси” дея номланган бу муассасада 14 нафар виртуал шифокор ва 4 нафар ҳамшира фаолият кўрсатади.

    Виртуал тиббиёт ходимлари кунига 3 000 нафаргача беморга ташхис қўйиш, даволаш ва бошқариш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда. Тизим бир неча кун ичида 10 минг ҳолатни кўриб чиқади — бу шифокорлар икки йилда бажарадиган иш. Бу, айниқса, мутахассис етишмайдиган ҳудудларда ас қотади.

    Маълумотларга кўра, робот шифокорлар АҚШнинг тиббий лицензиялаш имтиҳонидан 93 фоиздан ортиқ аниқлик билан ўтишга муваффақ бўлган. Улар аввалги тиббий сунъий интеллект тизимларидан фарқли ўлароқ, фақатгина тасвирларни таҳлил қилиб қолмай, бир нечта соҳаларда мутахассислик хизматини таклиф этади.

    Роботлар беморларга ғамхўрлик қилишдан ташқари, ушбу касалхона тиббиёт талабалари учун виртуал муҳитда ҳақиқий беморларга ҳеч қандай хавф туғдирмасдан соҳаси бўйича малака ошириши имкониятини беради.

    Ушбу шифохона катта технологик ютуқ бўлса-да, ҳали оммага тақдим этилганича йўқ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates