Унда эълон қилинган сўнгги мақолада болалар саратони ва қон касалликлари бўйича глобал даражада шошилинч чоралар кўриш зарурлиги қайд этилган.
БМТ ҳисоботларига кўра, бу йўналишдаги ишлар суст кетаётгани кўрсатилган. Шу боис, «The Lancet» журнали мақоласида янги ёндашувлар, аниқ мақсадлар ва узоқ муддатли инвестициялар зарурлигига алоҳида урғу берилган.
Мақолада қайд этилишича, бугунги кунда кам ва ўрта даромадли давлатларда тенгсизлик катта хавф солмоқда: саратонга чалинган болаларнинг 30 фоиздан камроғи омон қолади ва ўроқсимон ҳужайрали анемия билан оғриган гўдакларнинг ярми 5 ёшга етмасдан вафот этади.
Шундай мураккаб вазиятда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, кадрлар ва инфратузилмани мустаҳкамлаш, беморлар парвариши бўйича ягона ёндашувни таъминлаш орқали катта натижаларга эришилаётгани эътироф этилган.
Хусусан, мақолада "2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилингани тилга олинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилишига юқори баҳо берилган.
Ўзбекистон эса бунга қандай чора топаётганини дунёга намуна сифатида кўрсатган:
- Президент фармони асосида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди;
- Тошкентдаги Халқаро академик марказ минтақа бўйича клиник тажриба ва инновациялар марказига айланмоқда;
- даволаш, парвариш ва кадрлар тайёрлашда ягона ёндашув йўлга қўйилмоқда.
Бу — Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар глобал соғлиқни сақлаш кун тартибига мос эканини кўрсатади.








