Тошкентда истеъмолга яроқсиз 220 кг “Андижон музқаймоғи“ аниқланди

    Саломатлик 10 июл 2025 885

    Маълумотларга кўра, маҳсулотлар бир неча марта эриб, қайта музлатилган, ичига ҳашаротлар тушган ва моғор босган идишларда сақланган.

    Қайд этилишича, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ва Шайхонтоҳур тумани бўлим мутахассислари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда 220 кг музқаймоқ антисанитария шароитида ноқонуний тарзда сақланиб, аҳоли истеъмоли учун тарқатилаётгани аниқланди.

    Шунингдек, бир неча марта эритилиб, қайта-қайта музлатилган музқаймоқ маҳсулотлари антисанитария ҳолатида сақланаётганлиги, маҳсулотлар солинган идишлар бир неча вақтдан бери тозаланмаганлиги, эриб қайта музлатилган музқаймоқларнинг ичига ҳар хил ҳашаротлар тушгани маълум бўлди.

    Ушбу ноқонуний ҳаракат тўхтатилиб, музқаймоқлар белгиланган тартибда йўқ қилинган ва мазкур ҳолатни содир қилган 3 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates