“Ҳаж“ ва “Умра“ зиёратларини ноқонуний ташкил этмоқчи бўлганларнинг ҳаракатларига чек қўйилди — ДХХ

    Хавфсизлик 14 май 2025 411

    Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш ҳолатларини аниқлаш ва чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирмалардан бирининг 4 нафар ходими 3 нафар фуқарони ишчи визаси орқали “Ҳаж“ зиёратига юбориш эвазига 7 минг АҚШ долларидан ҳамда 1 нафар фуқарони сайёҳлик визаси орқали юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 26 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

    Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирманинг иш юритувчиси 2 нафар фуқарони “Умра“ сафарига юбориш эвазига 2 минг 400 АҚШ доллари, шунингдек, 3 нафар фуқарони “Ҳаж“ зиёратига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Хизматнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. шахс жорий йилда «Ҳаж» сафарига юбориш бўйича ижтимоий тармоқларга сохта эълонлар жойлаб, 3 нафар фуқаронинг ишончига киради. Уларнинг ҳар биридан 4 минг 900 АҚШ доллари, жами 14 минг 700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

    Хизматнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чуст туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари «Умра» зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, 3 нафар фуқарони 1350 АҚШ долларидан, жами 4050 АҚШ долларига «Умра» зиёратига юборишини айтиб, шундан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс пойтахтда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият орқали 5 нафар фуқарони жами 27 минг АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» визаси асосида диний амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 13 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан барча қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Фуқаролардан “Умра“ сафарига боришдан олдин ҳар қандай туристик фирманинг Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тақдим этилган “Умра“ лицензияси борлигини текшириш тавсия этилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates