Кредит маблағларини ўзлаштирган фуқаро Москвада қўлга олинди

    Интерполнинг Россиядаги миллий марказий бюроси томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Москвада ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

    Бу ҳақда РФ ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, гумонланувчи «Внуково» аэропортида ушланган ва ватанига экстрадиция қилинган.

    Ушбу шахс бошқарган компания пахта етиштириш учун банкдан 9 миллион долларга яқин кредит олган. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан қарийб 20 миллион доллар фойда олиб, қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларини бажармай, хорижга қочиб кетган.

    Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюросидан айбланувчининг Россияга келиши эҳтимоли ҳақида маълумот олингач, самолёт қўнгандан сўнг у дарҳол ушланган ва ўша куниёқ Ўзбекистонга жўнатилган. Аэропортда эса уни ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates