28 май, чоршанба куни ташкилот ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги аккаунтида БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурининг (WFP) Ғазо секторидаги омборига “Очликдан азоб чекаётган оломон” бостириб киргани ҳақида хабар берди.
Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. Бир неча киши жароҳатланган, деб хабар беради dw.com.
“Ғазо 80 кунлик тўлиқ қамал оқибатида озиқ-овқат ва бошқа ёрдам етказиб бериш тўхтатилди, инсонпарварлик эҳтиёжлари назоратдан чиқиб кетди”, дейилади Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоботида. Унда Ғазо секторида озиқ-овқат маҳсулотларини тартибли равишда тарқатиш учун “дарҳол” “инсонпарварлик ташкилотлари учун хавфсиз ва тўсиқсиз кириш” талаб қилинган. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ), ўз навбатида, 27 май куни ижтимоий тармоқларида 400 та юк машинаси инсонпарварлик ёрдами билан “Ғазода БМТ уларни тарқатишини кутаётганини” ёзди. “Нотўғри маълумотларга берилманг, ЦАХАЛ ва COGAT (Ҳукуматнинг ҳудудлардаги фаолияти координатори, Исроил Мудофаа вазирлигининг Фаластин ҳудудларидаги иш учун масъул бўлинмаси) логистика ва хавфсизлик баённомаларини мослаштирди. БМТ ўз ишини бажаришдан бош тортишда давом этмоқда”, дея қўшимча қилди Исроил ҳарбийлари.









