Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги турида Қатарни мағлуб этди

    Спорт 10 июн 2025 1082

    Бугун, 10 июнь куни футбол бўйича Жаҳон Чемпионати 3-саралаш босқичи ўйинлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатар МТЖни қабул қилди.

    Учрашув мезбонлар устунлиги остида ўтди. Биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Азиз Турғунбоев ажойиб зарбаси билан тўпни дарвозага киритди. Иккинчи бўлимда ҳам қатор имкониятлар юзага келди.

    86-дақиқага келиб эса ўзига узатиб берилган тўпни ажойиб тарзда тўхтатган Элдор Шомуродов гол урди ва ҳисобни иккитага оширди. 90+2-дақиқада захирадан майдонга тушган Игор Сергеевнинг голи эса ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

    Шундай қилиб, ушбу ғалаба билан Ўзбекистон МТЖ гуруҳда 21 очко тўплаган ҳолда мундиалга ишончли тарзда йўл олди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates