Хабар берилишича, шу йилнинг 26 июнь куни Хитойнинг «Yutong Co. Ltd.» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ўнмингинчи автобус ўзининг муносиб фойдаланувчисига топширилди.
Маросимга Марказий Осиё давлатларидан жамоат транспорти соҳасига алоқадор идора ва ташкилот вакиллари, ходимлари ташриф буюрди.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятидан масъул ходимлар ҳам ушбу ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, ўнминггинчи автобусни харид қилишга муваффақ бўлди.
Қайд этилишича, яқин кунларда Тошкент шаҳрига «Yutong Co. Ltd.» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 200 дона янги электробуслар олиб келиниши кутилмоқда.









