Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, бу гал "CAFA Nations Cup" қатнашчилари сони яна иккитага кўпайди. Жумладан, мусобақада меҳмон сифатида Малайзия ва Ўмон терма жамоалари иштирок этади.
Кеча мазкур мусобақага қуръа ташлади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси "A" гуруҳидан жой олди. Бош жамоамиз мазкур гуруҳда Қирғизистон, Туркманистон ва Ўмон билан баҳс юритади. "B" гуруҳида эса Тожикистон, Эрон, Афғонистон ва Малайзия ўзаро ўйнайди.









