Қайд этилишича, шу йилнинг 2025 йил 11 июль соат 22:00 дан 14 июль соат 06:00 гача Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли қуйидаги чекловлар амал қилади.
— Братислава ёки Глинка кўчалари йўналишида ҳаракатланган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилиш мумкин;
— Шота Руставели кўчаси йўналишида чорраҳа орқали фақат тўғрига ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин.
Шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраган.









