Юлия Свириденко Украина ҳукуматини бошқаради

    Украина Олий Радаси Юлия Свириденконинг мамлакат Бош вазири лавозимига номзодини тасдиқлади. Ундан олдин бу лавозимни Денис Шмигаль эгаллаб турган эди.

    Шарқий Европа ҳисобот бюроси хабар беришича, бу ҳақдаги қарор парламентнинг бугунги сессиясида қабул қилинган.

    Свириденко бунгача Украина иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаб келган. 39 ёшли янги Бош вазир Черниговдан. Меҳнат фаолиятини Чернигов вилояти ҳокимлигида бошлаган.

    14 июль куни ҳукумат раҳбари лавозимига Свириденко номзодини илгари сурган йиғилишда Президент Владимир Зеленский иштирок этди.

    Мустақил Украина тарихидаги биринчи аёл Бош вазир 2005 ва 2007 – 2010 йилларда ҳукуматни бошқарган Юлия Тимошенко бўлган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates