Фаластин Бош вазири: Ғазо учун урушдан кейинги қайта тиклаш режаси тайёрланди

    Фаластин Бош вазири Муҳаммад Мустафо ҳукумат Исроилнинг ҳарбий ҳужуми тугаганидан сўнг дарҳол Ғазони қайта тиклаш ишларини бошлашга тайёрлигини билдирди.

    The Times of Israel нашрининг хабар беришича, Бош вазир, шунингдек, вайроналарни тозалаш, йўлларни очиш ва вақтинчалик бошпаналарни таъминлаш асосий устувор вазифалардан эканини таъкидлаган.

    Анклавни реконструкция қилиш режаси, шунингдек, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан ишлаб чиқилган 3500 га яқин лойиҳаларни қамраб олувчи 56 та дастур учун маблағ йиғишни мақсад қилган Қоҳирада реконструкция конференциясини ўз ичига олади, деб хабар берди report.az.