АҚШда метеорит уй томини тешиб ўтди

    АҚШнинг Атланта шаҳрида метеорит уй томини тешиб ўтди. Олимлар унинг таркиби ва тахминий ёшини аниқлашди.

    26 июнь куни Жоржия ва Жанубий Каролина (АҚШ) штатлари осмонида олов шари порлади. Маҳаллий аҳоли ҳам қаттиқ гумбурлаган овозни эшитишди.

    Атлантанинг Генри округига метеорит парчалари тушиб, уйлардан бирининг томини тешиб ўтди. Коинот “совғаси” намуналари (атиги 50 грамм) йиғилиб, маҳаллий университетга топширилди. Метеорит Макдоно (McDonough) деб номланди.

    Жоржия университети тадқиқотчиси Скотт Харрис намуналарни ўрганиш натижалари ҳақида гапириб ўтди. Оптик ва электрон микроскопия шуни кўрсатдики, метеорит паст металл таркибига эга оддий хондритдир. Бу синф метеорит 4,56 миллиард йил олдин кислород иштирокида ҳосил бўлганлигини англатади, яъни унинг ёши Ердан каттароқдир.

    Коинотдан тушган мазкур тош намунасини ўрганиш давом этмоқда. Тош ҳақидаги маълумотлар ҳали халқаро маълумотлар базаларига киритилмади, деб хабар берди science.mail.ru.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates