Тошкентдаги 15, 28 ва 61-автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди

    Автобус йўналишларида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўналишларни мақбуллаштириш мақсадида, 2025 йил 1-сентябрдан бошлаб 15-, 28- ва 61-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига қисман ўзгартиришлар киритилди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

    Йўналишли автобуслар ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилган:

    - 15-сонли автобус йўналиши

    Қўйлиқ 1-мавзесидан Дўстлик метроси томон ҳаракатланишда эндиликда Қўйлиқ кўприк ости йўлидан кўприк йўлига қўшимча йўл бўлаги орқали (Водий автотураргоҳигача бормаган ҳолда) ҳаракатланади.

    - 28-сонли автобус йўналиши

    Тиббиёт академиясидан Янгиобод мавзеси томон ҳаракатланишда Шоҳимардон, Оҳангарон йўли, Шоҳсанам ва Катта Янгиобод кўчалари орқали ҳаракатланади. Йўналиш Катта Янгиобод кўчасида бир томонлама ҳаракатланади.

    - 61-сонли автобус йўналиши

    Эндиликда икки томонлама Иззат кўчаси орқали (Бешариқ, Авиасозлар ва Хосият кўчаларига кирмаган ҳолда) ҳаракатланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates