Тошкент шаҳар транспорт тизимини замонавийлаштириш доирасида Шота Руставели кўчасидан ўтувчи навбатдаги автобус йўналишлари марказий автобус йўлаги орқали ҳаракатланишни бошлайди.
Мазкур йўлак орқали ҳаракатланаётган автобусларга устуворлик берилиши лозим. Бу тизим жамоат транспорти ҳаракатини тезлаштириш ва шахсий автомобиль оқимини қисқартиришга хизмат қилади, дея хабар беради Транспорт вазирлиги.
Йўловчилар учун муҳим эслатма:
- Автобуслар йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади.
- Платформага фақат белgilangan пиёдалар йўлаги орқали чиқиш мумкин.
- Автобус тўлиқ тўхтагандан сўнггина эшикқа яқинлашинг.
- Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга аввало йўл беринг.
Ҳайдовчилар учун қоидалар:
- Марказий автобус йўлаги (BRT) фақат автобуслар учун мўлжалланган.
- Бу йўлакда бошқа транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи қатъиян тақиқланади.
- Ҳар икки йўналишда ҳам чапга бурилиш ва орқага қайриш тақиқланади.
Эслатма:
Марказий автобус йўлаги (BRT) — Тошкент транспорт тизимини ислоҳ қилиш ва экологик барқарорликни таъминлаш сари ташланган муҳим қадамдир.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳамкорлик, эҳтиёткорлик ва маданиятли ҳаракат талаб этилади.








