Россияда ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус ҳалокатга учради

    Амур вилоятида (Россия Федерацияси) автобус ҳалокатида жароҳатланганлар Туркия, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидир, дея хабар бермоқда ТАСС ҳудудий тергов қўмитасининг тергов бошқармасига таяниб.

    Свободний шаҳри томон ҳаракатланган Амур газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этган смена ишчиларини олиб кетаётган автобус қарама-қарши чизиққа чиқиб кетган Toyota Probox билан тўқнашиб кетган ва ағдарилиб кетган.

    “Автобусда асосан Туркия фуқаролари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган ишчилар бўлган”, деди ТАСС агентлигига Амур вилояти бўйича тергов қўмитаси.

    Автобусдаги барча йўловчилар хорижликлар – Туркиянинг Yamata компанияси ходимлари бўлган, дея аниқлик киритди агентлик.

    Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлгани, 49 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Улардан 13 нафари травматология бўлимида бўлиб, аҳволи ўртача оғирликда, бир нафарининг аҳволи оғир бўлиб, у реанимацияда.

    Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноий иш очилди, деб хабар берди vesti.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates