ФИФА президенти Ўзбекистонга келади

    Спорт 7 сентябр 2025 658

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати хабар берди.

    Сафари чоғида Инфантино Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилади. Миллий футбол маркази билан яқиндан танишади.

    Шунингдек, у эртага, 8 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган "CAFA Nations Cup 2025" мусобақасининг финал учрашувини томоша қилади.

    Финалда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро куч синашади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates