Шерзод Асадов БМТ бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари билан учрашди

    Фикр 20 сентябр 2025 439

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Нью-Йорк шаҳрида бугун БМТ бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда БМТ доирасидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, ёлғон ахборот тарқалишига қарши курашиш ва ёшларни глобал ташаббусларга жалб этишга қаратилган муҳим лойиҳалар ва кампаниялар муҳокама қилинди.

    Шунингдек, стратегик коммуникациялар, медиа билан ҳамкорлик ва журналистлар учун таълим дастурларини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Мамлакатимиз олий таълим муассасалари — Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини UN Academid Impact дастурига киритиш муҳим аҳамият касб этиши, бу талабалар ва тадқиқотчиларга таълим ва илмий изланишлар бўйича глобал ташаббусларда иштирок этиш учун қўшимча имкониятлар яратиши таъкидланди.

    Бундан ташқари, ёлғон ахборотга қарши курашиш, ёш журналистларни тайёрлаш ва БМТнинг халқаро стажировкаларида иштирокини таъминлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

    Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва БМТ Глобал коммуникациялар департаменти вакилларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш юзасидан келишувга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates