“Биз БМТда ва бошқа барча майдонларда бизга қарши қаратилган ёлғон тарғибот ва бизнинг мавжудлигимизга таҳдид соладиган Фаластин давлатини яратиш чақириқларига қарши курашишимиз керак бўлади”, деди у (The Times of Israel)
У 2023 йил октябрь ойида Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужумга ишора қилиб, буни “террор учун бемаъни мукофот” деб баҳолади. Нетаньяху “Иордан ғарбида Фаластин давлати ташкил топмаслигини” қўшимча қилди.
Исроил Бош вазирининг таъкидлашича, унинг раҳбарлигида Исроил “Яҳудия ва Самариядаги яҳудий аҳоли пунктларини икки баробарга оширди”. Унинг сўзларига кўра, Тел-Авив “бу йўналишда” давом этади.
21 сентябрда бир вақтнинг ўзида учта давлат – Буюк Британия, Канада ва Австралия Фаластинни суверен давлат сифатида тан олди. Баёнотга кўра, Канада ва Буюк Британия томонидан қабул қилинган ушбу қарор икки давлатни яратиш тезлигини янгилаш бўйича мувофиқлаштирилган халқаро саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эди. Қайд этилишича, ҲАМАС Фаластинда “ҳеч қандай роль” ўйнамаслиги керак.
Фаластин давлатини тан олувчилар навбатида Франция турибди. Франция Президенти Эммануэль Макрон июль ойида Парижнинг Фаластинни тан олиш ниятини эълон қилган эди. У бу ҳақда сентябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида баёнот беришини айтган эди, деб хабар берди vedomosti.ru.









