Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юборади

    Спорт 23 сентябр 2025 565

    Ҳозирча Ҳусановнинг шанба кунги АПЛ доирасидаги «Бёрнли»га қарши учрашувда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

    «Манчестер Сити» эртага Тошкент вақти билан 23:45да, Англия лига кубоги доирасида «Ҳаддерсфилд»га қарши майдонга чиқади.

    Гвардиола учрашувда кўплаб ротацияларни амалга оширмоқчи эканига ишора қилди. Жумладан, ўйинда «Арсенал»га қарши баҳсда кичик жароҳат олган Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмайди. Ҳозирча Ҳусановнинг шанба кунги АПЛ доирасидаги «Бёрнли»га қарши учрашувда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

    Шунингдек, мураббий ўйин олдидан жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

    «У марказда ўйнай олади, ҳимоянинг чап қанотидан бошқа исталган позицияларда ўйнай олади, деб айтган бўлардим...
    Ҳа, у ҳужумда кўп вазият ярата олмаслиги мумкин, аммо унинг ўйини ўта ишончли ва барқарор. Унинг жисмоний имкониятлари, ортга қайтиш [тезлиги] худди Кайл [Уолкер]нинг энг яхши даврларини ёдга солади», – деган «шаҳарликлар» устози.

    Мутахассис Ҳусанов келажакда «Манчестер Сити» учун энг муҳим футболчига айланишига, у жамоа сафида жуда кўп вақт қолишига ишонч билдирган.

    «У ғоятда эътиборли, жуда ёш, ўрганишга интилувчан. Биз дуч келган кучли, жиддий рақибларга қарши у ҳақиқатан ҳам аъло ўйин кўрсатди.

    У жуда ёш бўлишига қарамай, аввалига Ўзбекистондан Францияга келиб мослашди, кейин бу ерга келгач, биз учун қийин бўлган мавсумда тезда жамоага киришиб кетди...

    Агар янги жойга келганингда ҳаммаси жойида бўлса, мослашиш осон кечади. Аммо бизда ундай эмасди. Бизда бор ҳаракатлар ва услубларни у ақлбовар қилмайдиган даражада тез ўрганмоқда.

    Ўйлайманки, у клуб сўнгги бир неча йиллар давомида сотиб олган энг яхши футболчи эканини тез орада тушуниб етасиз. Бу йигит ҳали узоқ вақт „Манчестер Сити“да қолади», – дейди испаниялик мутахассис.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates