Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан ишлашни бошлайди.
Тимур Кападзе – Ўзбекистон футболининг энг таниқли вакилларидан бири бўлиб, мураббийлик фаолияти давомида ёшлардан тортиб миллий терма жамоагача бўлган турли даражадаги жамоаларни муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар халқаро майдонда йирик натижаларга эришган.
«Навбаҳор» ФК раҳбарияти Тимур Кападзенинг тажрибаси, профессионал қарашлари ва замонавий футболга оид ёндашуви клуб олдига қўйилган мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишига ишонч билдиради.








