Исломбек Исмоилов «Нефтчи» ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий — Исломбек Исмоилов «Нефтчи» ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

    Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган.

    У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

    Келгуси мавсумда унинг олдига чемпионликни сақлаш, ОЧЛ элит лигасида муносиб иштирок этиш ҳамда жамоани ривожлантириш вазифаси қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates