Жавоҳир Синдоров "Freestyle Chess Champion-2025" турнирида 60 минг доллар ишлаб олди

    Спорт 12 декабр 2025 102

    Мукофот жамғармаси 750 минг доллардан бўлган "Freestyle Chess Champion-2025" шахмат турнири якунланди.

    Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган мазкур турнирнинг финал баҳсида Америка Қўшма Штатлари шарафини ҳимоя қилган Левон Аронян Магнус Карлсенни 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди.

    Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 3-ўрин учун германиялик Винсент Каймерга қарши курашди. Қизиқарли ва ўзига хос комбинацион кечган баҳсда Синдоровнинг ўтган турлардаги кучли толиқиши ўз сўзини айтди. Натижада германиялик шахматчи 3-ўринни эгаллади, Синдоров эса 4-ўрин билан кифояланиб, 60 минг АҚШ доллари мукофотига эга бўлди.

    Хуллас, ғолиблар мукофот пулини қуйидагича тақсимлаб олди:

    • 1-ўрин: Левон Аронян (АҚШ) — 200 минг доллар;
    • 2-ўрин: Магнус Карлсен (Норвегия) — 140 минг доллар;
    • 3-ўрин: Винсент Каймер (Германия) — 100 минг доллар;
    • 4-ўрин: Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) — 60 минг доллар.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates