Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралди.
Шу билан бир қаторда, солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ва божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 2 нафар шахс (Х.Баротов ва С.Холов) ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилди.
Жиноят жавобгарлигидан қочиб хорижий давлатларда, жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилади ва жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.









