Қирғизистондан салкам 3 кило наркотик модда олиб келган икки киши қамоққа олинди

    Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан салкам 3 килограмм гиёҳванд модда олиб келган икки нафар шахс қўлга олинди. Улар гашиш моддасини 23 минг долларга сотиб олиб, Тошкент шаҳрида сотмоқчи бўлгани аниқланди.

    Республика миқёсидаги “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Бўстон туманидаги ЙПХ масканида тезкор чоралар кўрилди.

    "Андижон – Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Lacetti” автомобили текширилганда, уни бошқариб кетаётган 1984 йилда туғилган Ж.Р.дан 2 кг 994 грамм гашиш моддаси топилди. Шундан сўнг унинг шериги — 1993 йилда туғилган Ғ.Н. ҳам қўлга олинди.

    Маълум бўлишича, модда Қирғиз Республикасидаги наркосавдогарлардан контрабанда йўли билан олиб кирилган ва Тошкентда сотилиши режалаштирилган.

    Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates