Франция ҳарбий тўнтаришдан сўнг Мадагаскар Президентини эвакуация қилди

    Франция қўшинлари Мадагаскар Президенти Андри Радзуелинани норозилик намойишлари ва ҳарбий тўнтариш ортидан эвакуация қилди. Бу ҳақда Radio France International хабар берди.

    Эвакуация Франция Президенти Эммануэль Макрон билан келишилганидан кейин амалга оширилди.

    Франция ҳукумати 1960 йилгача Франця мустамлакаси бўлган Мадагаскарнинг ички сиёсатига аралашмаслигини таъкидлади.

    25 сентябрь куни ёшлар ташаббуси билан бошланган норозилик намойишлари Мадагаскарда сув ва электр тақчиллиги туфайли келиб чиққан, бироқ тез орада коррупцияга қарши чоралар ва сиёсий тизимни ислоҳ қилиш талабига айланган. БМТ маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари туфайли камида 22 киши ҳалок бўлган.

    Президент Андри Радзуелина Бош вазирни ишдан бўшатиб, ҳукуматни тарқатиб юборди. Ўша пайтда намойишчилар Президентнинг истеъфосини талаб қилишди. Бир вақтнинг ўзида мамлакат армияси ҳукуматни ағдариш ниятида ҳарбий тўнтариш уюштирди.

    Шу билан бирга, Макроннинг ўзи душанба куни Франциядаги сиёсий инқироз шароитида мухолифатнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги чақириқларини эътиборсиз қолдириб, президентлик лавозимини тарк этишдан бош тортди.

    10 октябрь, жума куни кечки пайт Франция Президенти Эммануэль Макрон асосий сиёсий кучлар билан узоқ давом этган маслаҳатлашувлардан сўнг Себастьен Лекорнюни Бош вазир лавозимига қайта тайинлашга қарор қилган эди, деб хабар берди korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates