Трамп Украина учун “ғалаба жамғармаси” тузишни режалаштирмоқда – ОАВ

    Стратегияга кўра, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоизлик бож жорий этилади, ундан тушган маблағ Украина Қуролли Кучларини қуроллантиришга йўналтирилади.

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина учун Хитойга жорий қилинган янги тарифлар ҳисобидан молиялаштириладиган “ғалаба жамғармаси”ни тузиш устида ишламоқда, деб ёзди The Telegraph.

    Қайд этилишича, Америка етакчиси Молия вазири Скотт Бессентга ушбу режани 17 октябрь, жума куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи олдидан европалик ҳамкасбларига тақдим этишни топширган.

    Пентагон котиби Пит Хегсет НАТОдаги ҳамкасблари билан учрашувда агар Россия тинчлик музокараларини эътиборсиз қолдиришда давом этса, АҚШ Украинани “фақат АҚШ қила оладиган тарзда” қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.

    Стратегия Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоиз бож жорий этишни назарда тутади, даромад эса Украина Қуролли Кучларини қуроллантириш учун ишлатилади, деб хабар берди korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates