Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида коррупция ҳолатлари фош этилди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида мамлакатнинг бир нечта ҳудудида мансабдор шахслар ва адвокатлар иштирокидаги қатор коррупция ҳолатлари аниқланди.

    Навоий вилоятида Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи «my.gov.uz” портали орқали келиб тушган мурожаат асосида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексига ёнғин хавфсизлиги бўйича ижобий хулоса бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган. У Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан пулни хизмат хонасида олган пайтда ушланган.

    Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Сурхондарё вилоятида Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси икки ҳолатда пора олган пайтда қўлга тушди. Улар хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш учун 600 доллар ва фермер хўжалигининг ер майдонларини аукционга чиқармаслик учун 10 миллион сўм олган.

    Уларнинг қилмиши бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Тошкент шаҳрида адвокатлик бюроси адвокати ва адвокатлик ҳайъати аъзоси қамоқ эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш эвазига 14 минг доллар талаб қилган. Улар Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Ушбу икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,в» бандлари ва 28 орқали 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Эслатиб ўтамиз, хизмат мавқейини суиистеъмол қилиш ва пора орқали бойиш қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Коррупция жамиятда ишончни йўқотади ва фуқаролар манфаатига зарар етказади.

    Огоҳ бўлинг, коррупция домига тушманг.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates