Адвокат қасамёдига содиқ қололмади

    Сирдарё туманидаги адвокатлик бюроси адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ноқонуний ҳаракат содир этганликда гумонланмоқда.

    Маълумотларга кўра, у туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган, ҳозирда Ховос туманидаги 8-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган фуқарони Сирдарё тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказиш ва кейинчалик ишни судда унинг фойдасига ҳал қилиш эвазига 5 500 АҚШ доллари талаб қилганлиги айтилмоқда.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат 4 500 АҚШ доллари ҳамда 6 миллион сўмни қабул қилиб олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Таъкидланишича, у мазкур жиноят ишида гумонланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган бўлган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates