Бу ҳақда Infobae нашри хабар берди.
Петро Саудия Арабистонига Колумбия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётида учаётган эди. Унинг самолёти Шимолий Африкада техник қўнишни амалга оширди, у ерда ёнилғи қуйиш имкони бўлмади. Колумбия раҳбари бу воқеани шармандалик деб атади.
“Бу Колумбия Ҳарбий-ҳаво кучлари билан барча ёнилғисини чет элга етказиб бериш бўйича шартнома тузган Америка компанияси эди ва Африканинг Кабо-Верде оролларида жойлашган”, деб ёзди Президент X ижтимоий тармоғида. Кейинчалик Петро Колумбия унинг самолётига ёнилғи қуйиш рад этган компания билан шартномасини бекор қилиши кераклигини айтди. У гап қайси компания ҳақида бораётганига аниқлик киритмади. Натижада, унинг Boeing 737-700 самолёти Мадридда ёнилғи қуйиш учун тўхтади.
24 октябрь куни АҚШ Молия вазирлиги Густаво Петрога қарши санкциялар эълон қилиб, уни “глобал гиёҳванд моддалар савдосида иштирок этишда” айблаган эди, деб хабар берди lenta.ru.









