Божхоначилар XVI асрга оид қадимий тангаларни сақлаб қолди

    Сурхондарё вилоятида божхона ходимлари юртимиз тарихига дахлдор ноёб маданий бойликларнинг ноқонуний чиқиб кетишининг олдини олишди.

    Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг «Термиз аэропорти» чегара божхона постида хорижга йўл олган фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган. Текширув пайтида унинг қўл юклари орасидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган, араб ёзувида битиклар мавжуд бўлган 5 дона қадимий металл танга топилган.

    Топилмаларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун бадиий экспертиза тайинланган. Мутахассислар хулосасига кўра, мазкур тангалар XVI асрга оид бўлиб, уларда араб ёзувида диний иборалар ва ҳукмдор номлари битилган. Шу асосда улар маданий бойлик сифатида эътироф этилган.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сонли қарорига мувофиқ, яратилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган маданий бойликларни мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланади.

    Ҳозирда ашёвий далиллар Термиз археология музейига топширилган, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates